Америка фуқаролари ҳақиқий ўзга сайёраликларни қидириб топишга аҳд қилди…
Ярим миллион нафардан кўпроқ америкалик «51-ҳудуд» деб номланган махфийлаштирилган ҳарбий объектга ҳужум уюштиришни режалаштиришмоқда. Режага кўра, ҳужум 2019 йил 20 сентябр куни ташкил этилади.
Ярим миллион киши ўзаро келишган ҳолда Невада штатидаги «51-ҳудуд»га яқин ердаги сайёҳлик марказида учрашадиган бўлди.
— Агар ҳаммамиз югурсак, — дейди ташкилотчилардан бири. — Соқчиларнинг ўқидан ҳам тезроқ ҳаракатлана оламиз. Умуман, соқчилари ҳаммамизни отиб ташлашга улгурмайди. Демак, биз махфийлаштирилган ҳудуд ичкарисига кирамиз ва ўзга сайёраликларни ўз кўзимиз билан кўрамиз. Имкон бўлса танишамиз…
Ҳужумда иштирок этишни мўлжаллаганларнинг аксарияти ўз режасини ўртага ташлади. Масалан, шундайлардан бирининг режасига кўра, соқчиларни тошбўрон қилишади. Бир қисми шу йўл билан соқчиларни чалғитиб турса, қолганлар ҳудуд томон йўл олади.
Афсуски, бу одамлар аҳмоқона режа тузганидан бехабар бўлса керак. Негаки, «51-ҳудуд»га шунчаки яқинлашишнинг иложи йўқ. Ҳудуд нафақат ердан, балки фазодан туриб ҳам назорат қилинади. Керак бўлса, у ерга пашша ҳам учиб бора олмайди. На илож. Бу ҳам бир орзу бўлса керак-да.