Россия мудофаа вазири ғарбий чегараларда мамлакат учун ўта хавфли вазият юзага келганини айтиб ўтди…
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу хавф деганда Шарқий Европада НАТО кучлари пайдо бўлгани, Польша ва Руминияда Американинг ракета мудофаасига қарши ускуналари ўрнатилгани, Финляндия, Швеция билан ҳам НАТО ҳамкорлиги кучая боришини назарда тутди. Бу Россия учун жиддий хавф солиши, хавфни тез бартараф этиш лозимлигини таъкидлади.
— Америка тутаётган ишларнинг барчаси, — деди Шойгу. — Россия, Хитой, Жануби-Шарқий Осиё позициясини заифлаштиришдан бўлак нарса эмас.
Шойгу бу хавфни бартараф этиш учун бир қатор ишлар амалга оширилишини гапириб ўтди. Масалан, шу йилнинг ўзида жанговар таркибни тўлдириш бўйича 20 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилади. Йил охиригача ғарбий округга қўшимча 1300 тадан ортиқ янги ҳарбий техника воситалари олиб келиб жойлаштирилади. Жанговар таркиб шартнома асосида хизмат қилувчи аскарлар билан тўлдирилади.