Американинг Техас штати сув остида қолди. Қурбонлар сони ошмоқда…
Американинг Техас штатига «Имельда» тўфони ёпирилиши оқибатида сув тошқинлари юзага келган. Оқибатда бир неча фуқаро ҳалок бўлди. Йўллар, аэропорт ва ўқув масканлари сув остида қолган. Қутқарувчилар отрядлари вакиллари аҳолини хавфсиз жойларга кўчириб улгурмаяпти.
Қурбонлар орасида 19 яшар йигит ҳам бўлиб, сув остида ток уриши туфайли чўкиб кетган. Бундан ташқари, ёши 40-50 атрофида бўлган эркак ҳам қочишга улгурмай чўкиб кетди. Бу аянчли манзара Хьюстондаги Буш аэропортида кўзга ташланди. Айтишларича, бу ерни босган сув 2, 5 метр чуқурликка эга бўлган. Кеча 20 сентябр куни ҳам қутқарувчилар сув остига ғарқ бўлган эркак мурдасини юқорига тортиб олишганди. Техас губернатори Грег Эбботт жами 13 та округда фавқулодда ҳолат эълон қилди.