World News in Uzbek

Дам олиш кунларида мамлакатимизда COVID-19 билан касалланганлар сони 369 тага кўпайди

21 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6315 (+43) нафарни ташкил этмоқда.



Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 9 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 таси Тошкент вилоятида (шундан 12 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 таси аҳоли орасида), 11 таси Тошкент шаҳрида (шундан 7 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 таси аҳоли орасида), 4 таси Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.



Расмий маълумотларга кўра, шанба куни 207 та ҳолат аниқланган бўлса, якшанба кунида 162 та ҳолат қайд этилган. Бугунги 162 ҳолатдан 127 таси Карантин муассасаларида, 22 таси аҳоли орасида (шундан 11 таси Бухоро вилоятида, 7 таси Тошкент шаҳрида, Сирдарё, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларидан 1 тадан), қолган 13 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.



Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6315 нафар бемордан 4377 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.



Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1919 нафар бемордан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Читайте на сайте