World News in Uzbek

51 ёшли эркак спиртли ичимлик олиб бермагани учун калтакланди

Наманган вилоятида 11 август, сешанба куни Поп тумани «Ойбек» маҳалласи савдо шохобчаси ёнида маст ҳолатда бўлган 51 ёшли С.С.дан ушбу маҳаллада яшовчи таниши 25 ёшли A.С. спиртли ичимлик олиб беришни сўрайди. Ўзаро жанжал оқибатида фуқаро A.С. 51 ёшли С.С.ни уриб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, суд тиббий-экспертиза хулосасида С.С. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олгани кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.A.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: human.uz

Читайте на сайте