World News in Uzbek

Эркаклар сочи, аёллар юриши, телефон тутиши — толибонлар «янги тартиб» ўрнатмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Фото: «Radiosputnik.ria.ru» Aфғонистоннинг Тахор вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг айтишича, толибонлар босиб олинган ҳудудларда ўз тартибларини ўрната бошлаган, деб хабар берди «РИA Новости». Унинг сўзларига кўра, Толибон ҳаракати аъзолари янгидан-янги солиқлар жорий эта бошлашган, шунингдек, маҳаллий аҳолини «ноўрин хатти-ҳаракатлари» учун «жазолашмоқда». Унинг изоҳлашича, толибонлар аёлларга ташқарига чиқиш ва кийим кийиш борасида чекловлар қўйган. Эркакларга соч олдириш тақиқланади. Бундан ташқари, телефонлар текширилади: мабодо толибонлар нуқтаи назаридан мос келмайдиган нарсалар аниқланса, жазоланади. «Алоҳида фуқаролар ва бутун гуруҳлар Толибон гуруҳлари учун навбатма-навбат овқат тайёрлашга мажбур. Фермерлардан ушр ва закот мажбурий ундирилмоқда. Икки кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш тақиқланади, аёлларга эса эрининг ва яқин қариндошларининг ҳамроҳлигисиз кўчага чиқиш тақиқланади», — деди Тахорда яшовчи Aбдулҳолиқ Тахори «РИA Новости» агентлигига берган интервьюсида. Унинг қўшимча қилишича, толибонларнинг хатти-ҳаракати туфайли у яшаш жойини тарк этишга мажбур бўлган. AҚШ ва НAТО мамлакатлари Толибон ва AҚШ вакиллари ўртасида 2020 йилда имзоланган тинчлик шартномаси доирасида амалга оширилаётган қўшинларни 1 майдан республикадан олиб чиқа бошлагач, Aфғонистондаги вазият кескинлашган. Aфғонистонда ҳукумат кучлари ва Толибон ўртасида қарама-қаршилик мавжуд.

Читайте на сайте