Байден Исроилда
АҚШ Президенти Жо Байден Исроилга етиб келди. Унинг самолёти Бен-Гурион аэропортига қўнди, дея хабар тарқатди ТАСС агентлиги.
Байденни Исроил Президенти Ицхак Герцог, Бош вазир Яир Лапид ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари кутиб олди.
Аэропорт атрофи хавфсизлик хизмати томонидан қўриқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Байденнинг Исроил, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Саудия Арабистонига ташрифи 13-16 июль кунларига белгиланган.