Маск Twitter ходимларини ишдан бўшатмоқчи
Tesla ва SpaceX асосчиси, Тwиттер ижтимоий тармоғини сотиб олишни режалаштираётган Илон Маск, битим тузилгандан сўнг, ходимларининг кўп қисмини ишдан бўшатмоқчи, деб хабар беради The Washington Post.
Нашр маълумотларига кўра, Twitter’ни 44 миллиард долларга сотиб олиш ниятида бўлган Маск ходимларнинг 75 фоизини ишдан бўшатмоқчи. Бироқ, газета манбаларига кўра, битим ҳеч қачон амалга оширилмаса ҳам, компания кенг кўламли қисқартиришлардан ўтади. Twitter раҳбарлари иш ҳақи фондини қисқартиришни истайдилар, бу эса ишчиларнинг тўртдан бир қисмини қисқартиришга, шунингдек компаниянинг инфратузилмасининг бир қисмини сотишга олиб келади.