World News in Uzbek

Қаршида 17 ёшли абитуриент қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни  Қарши шаҳри Маҳаллот маҳалласи Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаб келаётган қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2005 йилда туғилган қизнинг жасади ҳаммомдан топилган. У ҳаммомда ис газидан заҳарлангани айтилмоқда.

Марҳума Косон туманида истиқомат қилган. Қарши шаҳридаги ўқув марказида таҳсил олгани учун Маҳаллот маҳалласидаги хонадонда ижарада яшаган.

Читайте на сайте