Тошкентда Ауди автомобили ёниб кетди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 21 декабрь куни Ауди автомобилида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди. Аниқланишича, соат 16:32 да туманнинг «Қозиробод» МФЙ ҳудудидан ўтган Кичик ҳалқа йўли кўчасида Ауди автомобилида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:54 да ўчирилган. Тошкентда Ауди автомобили ёниб кетди pic.twitter.com/WwHahERxAB — Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 21, 2022 Ёнғин оқибатида автомобилнинг мотор ҳамда салон қисми ёниб зарарланган. Ёнғин электр симларида юзага келган қисқа туташув ортидан содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.