World News in Uzbek

Божхона ходимлари гиёҳвандлик ва кучли таъсир этувчи дори воситаларининг яширин айланмасига чек қўйди

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг тезкор тузилмаси ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Бектемир туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Олдиндан тезкор кузатувга олинган, Қўқон-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган фуқаро О. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Бектемир тумани ҳудудида белгиланган тартибда тўхтатилди.

Ушбу автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, автотранспорт воситаси юкхонасида фуқаро Н.га тегишли бир дона 10 литр ҳажмдаги қандолат маҳсулотлари тайёрлашда ишлатиладиган маҳсулот идишининг ичидаги крем остига яширилган 3 турдан иборат, 79 дона “Тропикамид” номли ва 168 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 600 дона “Трамадол” номли таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган дори воситалари борлиги аниқланди.

Читайте на сайте