World News in Uzbek

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда тўрт нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ЙТҲ юз бериши оқибатида Toyota ёниб кетиб, унда бўлган 4 нафар ўзбекистонликлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Polisia.kz” xaбар берди.

Маълум қилинишича, бугун Дўсор-Кўлсари-Бейнеу автомобил йўлининг 133-километрида Тоёта Ипсум енгил автомобили ва КамАЗ юк машинаси тўқнашиб кетган.

Оқибатда Тоёта ёниб кетиб, ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган. Икки йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Атирау вилояти полиция департаменти командири Адилбек Шахметовнинг айтишича, қурбонларнинг Ўзбекистон фуқаролари экани маълум бўлган.

“Йил бошидан буён Тоёта ҳайдовчисига 10 марта ариза берилган. Унга нисбатан йўл ҳаракати вақтида тезликни ошириб юборгани учун 8 марта, хавфсизлик камарини тақмагани учун 2 марта баённома тузилган”, – дейди у.

Ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда.

Читайте на сайте