World News in Uzbek

Европада рекорд даражадаги иссиқ об-ҳаво шароити кузатилмоқда

Саҳрои Кабирдан Европага «Цербер» антициклони кириб келди. Шу боис Европада рекорд даражада иссиқ бўляпти.

Одамларнинг кўчада ҳушидан кетиши билан боғлиқ ҳолатлар юзага келмоқда. Кўплаб маҳаллий аҳоли вакиллари ва сайёҳлар фавворалар атрофида қўним топишяпти. Ўртаер денгизидаги ҳаво ҳарорати рекордларни янгиламоқда. Ҳозир кўплаб ҳудудларда 40 даража иссиқ. Об-ҳаво башоратларига кўра, ҳарорат 50 даражагача кўтарилади. Ана шундай юқори ҳарорат Италиянинг Сардиния ва Сицилия оролларини юзага келиши кутилмоқда. Греция, Испания ва Франция аҳолиси ҳам жазирама иссиқдан азият чекяпти, деб хабар беради mir24.tv.

Читайте на сайте