Миср Россияга дон омбори очишни таклиф қилмоқда
Миср Таъминот вазирлиги қошидаги Товар етказиб бериш бош бошқармаси, агар Москва Сувайш канали иқтисодий зонасида логистика тарқатиш маркази очса, Қоҳира Россиядан катта миқдорда буғдой сотиб олишини маълум қилди.
“РИА Новости” Миср ҳукумати баёнотига иқтибос келтирган ҳолда, “Миср Сувайш канали иқтисодий зонасида логистика тарқатиш маркази ташкил этилса, Россия буғдойи харидини ошириши, кейин эса буғдой ва бошқа дон маҳсулотларини қўшни давлатларга экспорт қилиши мумкин”, дейилади.
Бундай марказ Миср, араб мамлакатлари ва бутун Шимолий ва Шарқий Африкада буғдой савдосининг асосий омборига айланиши мумкин эди.
Россия томонидан ғалла битими бузилишидан жабр кўрган Миср август ойи бошида Россия томонидан 300 минг тонна буғдой сотиб олди.