World News in Uzbek

Канада бош вазири Ҳиндистонни халқаро ҳуқуқни бузганликда айблади

Ҳиндистон ҳукуматининг 41 нафар канадалик дипломатни чиқариб юбориши Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенсиясининг бузилиши ҳисобланади. Бу ҳақда Канада бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ню-Деҳлининг ҳаракатлари Ҳиндистон ва Канададаги миллионлаб одамларнинг ҳаётини ниҳоятда қийинлаштиради.

“Ҳиндистон ҳукуматининг шу ҳафтадаги қадамлари халқаро ҳуқуққа зиддир. Бу Вена конвенсиясининг бузилиши ҳисобланади. Бундай қарор дипломатик дунё учун катта оқибатларга олиб келиши мумкин”, деди у.

Маълум қилинишича, Канаданинг 41 нафар дипломати қотиллик можароси туфайли Ҳиндистонни тарк этишга мажбур бўлди. Ҳиндистонда фақат 21 канадалик дипломат қолган. Шунингдек, дипломатик корпуснинг қисқариши муносабати билан элчихона Ҳиндистондаги хизматларини қисқартиради. Бу иммиграция масалаларини кўриб чиқиш муддатини узайтиришга олиб келади. Қийинчиликлар биринчи навбатда Ҳиндистон фуқароларига, шу жумладан Канадада таҳсил олаётган талабаларга таъсир қилади.

Читайте на сайте