World News in Uzbek

Тожикистон термаси Осиё кубогидаги муваффақиятли иштироки учун катта миқдордаги пул мукофотига лойиқ кўрилди!

Тожикистон термаси Осиё кубогидаги муваффақиятли иштироки учун катта миқдордаги пул мукофотига лойиқ кўрилди!
Тожикистон миллий жамоаси Осиё кубогида тарихий натижа қайд этмоқда. Терма жамоа ўз тарихидаги биринчи Осиё кубогида чорак финалга йўл олди. Тожикистон Футбол Федерацияси президенти Рустам Эмомали Осиё кубогида муваффақиятли қатнашаётган жамоа аъзоларини пул мукофоти билан тақдирлади. Бу ҳақида Тожикистон Футбол Федерацияси расман маълум қилди.

Федерация баёнотига кўра, Тожикистон терма жамоасига гуруҳдан чиққани учун 300 минг доллар миқдорида мукофот пуллари берилган. Нимчорак финалда БАА устидан қозонилган ғалаба учун эса терма жамоа аъзоларига яна 150 минг доллар мукофот пул тақдим этилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Агарда Тожикистон Иорданияга қарши ўйинда ғалаба қозонадиган бўлса, жамоа аъзолари 200 минг доллар миқдорида мукофот пули олишади. Шундай қилиб, қўшниларимиз ҳозиргача умумий ҳисобда 450 минг доллар мукофот пулини кафолатлаб қўйишган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоасининг Иорданияга қарши чорак финал учрашуви 2 февраль, Тошкент вақти билан соат 16:30 да ўтказилади.

Читайте на 123ru.net