World News in Uzbek

Мбаппени “Реал”дан олиб қўядиган гранд топилди

Мбаппени “Реал”дан олиб қўядиган гранд топилди
Манчестер Сити” раҳбарияти “Реал”га ўтиши кутилаётган Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.

25 ёшли ҳужумчи ПСЖ хўжайинларига ёзда жамоани тарк этишини айтган. Асосий даъвогар “Реал” тўпурарга мўлжалланган маош миқдорини пасайтиришга қарор қилди.

Bola Sport нашрининг ёзишича, мадридликларнинг бу қарори Килиан Мбаппега ёқмаган. “Шаҳарликлар” айнан мана шу вазиятдан фойдаланиб, франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга умид билдирмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Мбаппе “Қироллик клуби”га маошни бироз қисқартиришга рози эканини билдирган. Лекин “Реал” мутасаддилари молиявий шароитларни ўйинчи кутмаган даражада ўзгартириб юборган. Бу ҳолат музокараларда жиддий ўзгариш бўлишига олиб келиши айтилмоқда.

Аввалроқ, Килиан Мбаппенинг вакилларидан бири “Манчестер Сити” билан музокара ўтказаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Читайте на 123ru.net