World News in Uzbek
Февраль
2024

Новости за 19.02.2024

Zamin.uz 

Қонунчиликдаги барча зиддият ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши белгиланди

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги қонунига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, Қонунчилик палатасининг депутати бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Шунингдек, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Қонунчилик палатасининг Спикери бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди. Читать дальше...

Zamin.uz 

Эркинжон Турдимов: «Боланинг отаси билан ғурурланиши эмас, ота-онанинг ўз фарзанди билан ғурурланиши муҳимроқ»

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов мактабда ота-оналар олдида чиқиш қилар экан, дабдабавозликдан воз кечиб, фарзандларга шароит яратиш ҳақида гапирди.

Пайариқ туманидаги 102-мактабда ўтказилган йиғилишда болаларнинг таълим-тарбияси масаласида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, миллий гвардия ходимларининг мактаблар билан ҳамкорлиги тартиби айтиб ўтилди.

«Энг яхши нарса нима: Фарзанднинг оталари билан ғуруланиши эмас, ота-оналарнинг ўз фарзандлари билан ғурурланиши муҳим. Читать дальше...

Zamin.uz 

Президент барча туман ва шаҳарнинг «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 феврал куни ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Қайд қилинишича, аввалроқ, бу ҳақда макроиқтисодий барқарорлик таҳлили бўйича ўтган йиғилишида топшириқ берилган эди. Унга мувофиқ, ҳудудларда ишга солинмаган қўшимча имкониятлар, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Масалан, Қашқадарё вилоятидаги Миришкор каналига қўшимча насос ва лотоклар ўрнатиш... Читать дальше...

Zamin.uz 

АҚШ иқтисодиёти жадал ривожланмоқда. Бу ўсиш ортида қандай муаммолар яширинган?

Фото: AFP
Америка фонд бозори катта суръатлар билан ривожланмоқда. Ўтган уч ой S&P 500 индекси деярли 15 фоизга ошиб, рекорд ўрнатди. Сўнгги иқтисодий маълумотлар ҳам инвесторлардаги оптимизмни қўллаб-қувватлайди. 2 феврал куни АҚШ Меҳнат вазирлиги январда 353 минг янги иш ўринлари яратилганини маълум қилди, бу – кутилмалардан анча кўп. Қўшма Штатлар иқтисодиёти 2023 йилнинг охирги чорагида 3,3 фоизга ўсди. Инфляция ФЗТнинг 2 фоизлик мақсадига яқинлашиб бормоқда. Инвесторлар йил охирига келиб... Читать дальше...

Zamin.uz 

Абдуқодир Ҳусановга хушхабар!

Франция чемпионатининг 22-турида “Ланс” футболчилари сафарда “Реймс” жамоаси билан куч синашиб, рақиб майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Аслида Франк Хейз шогирдлари ғалабани кўзлаб майдонга тушганди. Жамоа уч очкони қўлга киритганида кучли бешликка кириб оларди. Лансликлар бир очко билан кифояланганига қарамай, Еврокубокларга йўлланма берувчи ўринларга даъвогарлик қилишда давом этмоқда.

“Ланс” фаолиятини атрофлича ёритиб келаётган lensois.com сайти ҳар бир турда жамоанинг энг яхши... Читать дальше...

Zamin.uz 

Мбаппени “Реал”дан олиб қўядиган гранд топилди

Манчестер Сити” раҳбарияти “Реал”га ўтиши кутилаётган Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.

25 ёшли ҳужумчи ПСЖ хўжайинларига ёзда жамоани тарк этишини айтган. Асосий даъвогар “Реал” тўпурарга мўлжалланган маош миқдорини пасайтиришга қарор қилди.

Bola Sport нашрининг ёзишича, мадридликларнинг бу қарори Килиан Мбаппега ёқмаган. “Шаҳарликлар” айнан мана шу вазиятдан фойдаланиб, франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга умид билдирмоқда.

Манбанинг таъкидлашича... Читать дальше...

Zamin.uz 

Афғонистонда кўчки камида 25 кишининг умрига зомин бўлди

Фото: Аriana News
18 февраль куни Афғонистоннинг Шарқий Нуристон вилоятида кучли ёмғир туфайли юзага келган кўчки камида 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Аriana News нашри хабар берди.

Нурграм тумани полицияси берган маълумотга кўра, ҳодисада камида 25 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган. 22 нафар фуқаро бедарак йўқолгани хабар қилинган.

Хабарда айтилишича, кўчки дастлаб Татин водийсидаги Накра қишлоғида содир бўлган. Ҳодиса 18 февралга ўтар кечаси кучли ёмғирдан кейин юз берган. Читать дальше...

Zamin.uz 

Россияда исириқ тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилди

Фото: Business.com.tm
Россия бош вазири Михаил Мишустин давлат назорати остида бўлиши шартлиги белгиланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Рўйхатга янги моддалар қўшилган, жумладан Péganum hármala (рус тилида Грамала) ўсимлиги ҳам киритилган. У Ўзбекистонда исириқ номи билан танилган.

Исириқ нега тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилганига расман изоҳ берилмаган. Бунга ўсимлик таркибида психотроп алкалоидлар мавжудлиги сабаб бўлиши мумкин. Читать дальше...

Zamin.uz 

Нима учун СММ соҳасини ўрганиш керак?

Замонавий дунёда ахборот технологиялари ва ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши билан СММ (Соcиал Медиа Маркетинг) соҳасининг аҳамияти ҳам ортиб бормоқда. Бу соҳа брендлар ва бизнеслар учун мижозлар билан мулоқот қилишнинг энг самарали усулларидан бирига айланди. Ушбу мақолда СММ соҳасининг долзарблиги ва уни ўрганишнинг устун тарафлари ҳақида маълумот берамиз.

Статистик маълумотлар:

Читать дальше...

Zamin.uz 

Исроил Бразилия президентини «номақбул шахс» деб эълон қилди

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Бразилия президенти Лула да Силвани «persona non grata», яъни «номақбул шахс» деб эълон қилди. Бразилия етакчиси Ғазо секторига қилинаётган қуролли ҳужумларни холокостга қиёслаган эди.

«Ғазо секторида фаластин аҳолиси билан содир бўлаётган воқеалар тарихда бўлмаган. Аниқроғи бу аввал Гитлернинг яҳудийларни қирғин қилишга қарор қилганида содир бўлган», – деган эди Лула да Силва.

Шундан сўнг мамлакатнинг Исроилдаги элчиси ТИВга чақиртирилди. Шу билан бирга... Читать дальше...

Zamin.uz 

Юлия Навальная: “Мен қўрқмайман ва сиз ҳеч нарсадан қўрқмаслигингиз керак”

Россиядаги ахлоқ тузатиш колониясида вафот этгани хабар қилинган Алексей Навальнийнинг турмуш ўртоғи Юлия Навальная видеомурожаат билан чиқиб, бундан буён эрининг ишини давом эттиришини маълум қилди. У мурожаатида “Путин Алексейни нима учун ўлдирганини” аниқ билишини айтди.

“Биз нима учун Путин Алексейни уч кун олдин ўлдирганини биламиз. Бу ҳақда сизга, албатта, айтиб берамиз. Шунингдек, бу жиноятни ким ва қандай содир этганини ҳам аниқ билиб оламиз. Биз исмларни айтиб, юзларни кўрсатамиз. Читать дальше...

Zamin.uz 

Англия мактабларида телефондан фойдаланишга тақиқ жорий қилинмоқда

Фото: “Коммерсант”
Буюк Британиядаги мактабларнинг раҳбарияти ўқув муассасаларида интизомни ошириш мақсадида мактабларда уяли алоқа телефонларидан фойдаланишни, жумладан, ўқувчиларнинг рюкзакларини тинтув қилишга рухсат бериш орқали тўлиқ тақиқлашни жорий қилмоқда. Бу ҳақда Times хабар берди.

Қайд этилишича, тақиқни бузган ўқувчилар дарсдан кейин олиб қолинади, уларнинг телефонлари эса директор лозим кўрган маълум бир муддатга қадар мусодара қилинади. Янги қоидалар, шунингдек, ўқитувчиларга... Читать дальше...

Zamin.uz 

Синоптиклар мартда кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, март ойи нисбатан салқин бўлиши тахмин қилинмоқда.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, март ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-2 даражага паст, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиб, +4...+9 даражани, жанубда +10...+11 даражани ташкил этади.

Ой давомида ҳарорат кечалари 0...-5 даражадан +5...+10 даражагача, кундуз кунлари +5...+10 даражадан +17...+22 даражагача, жанубда +20...+25 даражагача кескин ўзгариб туриши прогноз қилинмоқда. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

“Сирдарё ҳокимлиги менга наркоманнинг уйини берди”. Меҳрибонлик уйи битирувчиси

Россиядан Сирдарё ҳокимлигининг ёрдамида Ўзбекистонга қайтарилган Олеся Темирова ваъдаларга қарамай қийин вазиятда қолганини айтади. Сирдарё меҳрибонлик уйи битирувчиси, иккинчи гуруҳ ногирони Олеся давлатдан уй ололмай 2018 йили Россияга ишлагани кетишга мажбур бўлган.

Zamin.uz 

АҚШ Финляндияга ядро қуролини жойлаштирмоқчими?

Фото: Google Images
Финляндия ўз ҳудудида АҚШ ядровий арсеналини жойлаштириш заруриятини кўрмаяпти. Бу ҳақда Финляндия бош вазири Петтери Орпо Польшанинг Rzeczpospolita газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Финляндия НАТО доирасида ўз вазифаларини бажаришга пухта ҳозирлик кўрмоқда ва альянсга потенциал таҳдидларни оддий қуроллар ёрдамида бартараф этиш учун ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқда.

“АҚШ ядровий қуролини Финляндияда жойлаштиришга эҳтиёж йўқ, чунки НАТОнинг ўзи ядровий тийиб туришни эплайди. Читать дальше...