World News in Uzbek

Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерига ҳужум қилди

Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерига ҳужум қилди
Фото: Reuters
20 февраль куни Исроил ҳаво кучлари Ғазо секторидаги қочқинлар лагерига ҳужум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида камида ўн нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бир неча ўнлаб фуқаро тан жароҳати олгани хабар қилинган.

Шунингдек, Al Jazeera нашри қайд этишича, Исроил армияси Хон Юнус шаҳридаги Ал Амал касалхонасини ўққа тутган. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот тақдим этилмаган.

Хабарда айтилишича, Исроил сўнгги ҳужумларини асосан соғлиқни сақлаш объектлари ва инфратузилма иншоотларига қаратмоқда. Ҳудудга гуманитар карвонлар кириши тақиқлаб қўйилган.

Читайте на 123ru.net