World News in Uzbek
Февраль
2024

Новости за 21.02.2024

Zamin.uz 

Тошкент ҳавоси: “Таклифлар”дан қачон комплекс режа ва амалий ҳаракатларга ўтилади?

21 феврал куни Тошкент яна бир бор дунёда энг ифлос шаҳарлар рўйхатидан, бу сафар бинафша ранг (ҳаво ифлосланишинг максимал даражаси) билан 1 ўринга чиқди. Kun.uz мухбири бу борадаги саволлар билан Экология вазирлигининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш сиёсати бўлими бошлиғи Баҳром Холхўжаевга юзланди.

“Қиш мавсумида газ босимининг пасайиб кетгани сабаб бошқа ёқилғи турлари, жумладан, мазут ва кўмирга ўтиш орқали кескин [ҳаво] ифлосланишига олиб келяпти. Ижтимоий тармоқларда ҳам кўришимиз мумкин... Читать дальше...

Zamin.uz 

Мубашшир Аҳмад озодликка чиқарилди

Фото: “Азон Глобал”
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси Мубашшир Аҳмад озодликка чиқарилганини маълум қилди.

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 2023 йилнинг 28 декабрь куни Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилган ва Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирилган эди. Бугун 21 февраль куни у депортация марказидан оиласи бағрига қайтди.

Воқеа ҳақида

“Азон Глобал” ахборот таҳлилий порталининг маълум қилишича... Читать дальше...

Zamin.uz 

Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида Владимир Путин билан учрашди

21 феврал куни Россиянинг Қозон шаҳрига амалий ташриф доирасида президент Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Россия президентини спортнинг анъанавий ва виртуал турларини ўзида мужассам этган «Келажак ўйинлари» биринчи халқаро мусобақаси ўтказилаётгани билан самимий қутлади.

Икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, ўтган йил 5-7 октябр кунлари Москва шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Марсело Гальярдо: "Эртага кучли жамоага қарши қийин ўйин кутиб турибди"

ОЧЛ 1/8 финали жавоб учрашувидан ўрин олган "Ал Иттиҳод" — "Навбаҳор" учрашувидан олдин мезбонлар бош мураббийи Марсело Гальярдо ва футболчи Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳаммамиз эртанги ўйинни бесабрлик билан кутяпмиз. Ҳозирча бошланғич таркибни аниқлаганимиз йўқ, бугунги машғулотлардан сўнг беш нафар хорижлик футболчи номини аниқлаймиз.

Эртанги ўйин худди биринчи ўйиндагидек сценарий бўйича ўтади ва биз учрашув бошидан ўз назоратимизни ўрнатишга ҳаракат қиламиз. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Самвел Бабаян: "Бензема ажойиб ўйинчи, лекин биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз"

ОЧЛ 1/8 финали жавоб учрашувидан ўрин олган "Ал Иттиҳод" — "Навбаҳор" учрашувидан олдин меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

"Эртанги ўйин жуда қийин ўтади. Биз юлдузлар билан қуролланган "Ал Иттиҳод" билан тўқнаш келамиз, аммо натижани олдиндан айтиб бўлмайди. Биз учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Ўйлайманки, шогирдларим эртанги ўйинда борини бахшида этади.

Биз мухлислар қаршисида тўп тепиш тажрибасига эгамиз. Аввалроқ "Ал Ҳилол" майдонида дуранг ўйнагандик. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

ОЧЛ. "Ал Айн" сўнгги дақиқаларда гол уриб "Насаф"ни мусобақадан чиқариб юборди

Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Ал-Айн" - "Насаф" баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

51-дақиқада Мозговой ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқада Кожо Лаба мувозанатни тиклади. 90+2-дақиқада Раҳими "Ал-Айн"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, Бердиев шогирдлари нимчорак финалда ўз юришини якунлади.

ОЧЛ, 1/8 финал, жавоб ўйини

"Ал Айн" - "Насаф" 2:1
Голлар: Акмал Мозговой (Бобир Абдихолиқов) 52 0:1, Кожо Лаба 55, 1:1, Софиан Раҳими 90+2
"Ал Айн"... Читать дальше...

Zamin.uz 

Навалний қаерда? Унинг жасадини қарийб бир ҳафтадан буён яқинларига беришмаяпти

Фото: Sergei Gapon / AFP / Scanpix / LETA
Россия мухолифати етакчиси Алесей Навалний 16 феврал куни Сибирдаги Ямало-Ненец автоном округи Харп қишлоғидаги 3-қамоқхонада вафот этганди. Сиёсатчининг яқинлари ўша кундан буён унинг жасадини ололмаяпти. Натижада Навалний қасддан ўлдирилган деган гаплар тобора кўпаймоқда.

Қамоқхонадан чиққан шубҳали колонна

Навалний вафотининг эртасига мустақил рус нашрлари у вафот этган Харп қишлоғидаги қамоқхонада ноодатий кортеж ҳаракати акс этган видеоларни эълон қилди. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

ЎФАда хорижлик янги техник директор иш бошлади

Бугун ЎФАда техник ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ФИФА вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Унда ЎФА президенти Абдусалом Азизов, ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон, бельгиялик таниқли мутахассис Ги Киала ҳамда масъул мутасаддилар иштирок этди.

ЎФА раҳбари Ўзбекистонда спортга, хусусан, футболга қизиқиш юқори эканлигини қайд этиб, барча терма жамоаларимиз олдига юқори мақсадлар қўйилганини таъкидлади. Бу борада халқаро тажрибага эга мутахассислар билан техник ҳамкорлик... Читать дальше...

Zamin.uz 

Давлат хизматчиларининг аёллари: «Ходимни зомби каби манипуляция қилиб ишлатишади»

Фото: Александр Коряков, Коммерсантъ
Дунёнинг жуда кўп мамлакатлари ўз тажрибасида 5 кунлик иш тизимини синаб кўрди ва жорий қилди. 5 кунлик иш ҳафтаси ходимларга иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни сақлашга имконият бериб, иш самарадорлигини ошириши исботланди. Бу ходимларга жисмоний ва руҳий саломатликни тиклаш, оилалари ва фарзандлари учун етарли даражада вақт ажратиш имконини беради. Уларда стресс камаяди, шахсий ҳаёти яхшиланади.

Аммо бутун дунё мамлакатлари ходимларнинг иш ва... Читать дальше...

Zamin.uz 

Солиқ қарзи учун “Cobalt” автомашинаси хатлаб қўйилди

Ҳар бир фуқаро ўзи тасарруф этган мулки ёки даромадининг белгиланган улушини мамлакат ривожи учун ажратиши бу иқтисодий жараённинг барқарорлигини таъминлайди. Афсуски, айрим жисмоний шахслар, кўчмас мулк эгалари бўлган фуқаролар, корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ўз мажбуриятларини унутиб, солиқ қарзларини тўламасдан келмоқда.

Жумладан, Булоқбоши тумани давлат солиқ инспекциясининг қарорларига асосан Х.М.дан 2,3 млн. сўм солиқ қарзи ундирилиши кўрсатилган.
Бюронинг Булоқбоши... Читать дальше...

Zamin.uz 

Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Яқинда Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан кетган Петр Сегртнинг ўрни бўшаб қолганди. Бугун эса миллий терма жамоага янги бош мураббий тайинланди.

Бунга қадар Сегртга ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган грузиялик Гела Шекиладзе расман Тожикистон бош мураббийи этиб тайинланди. Унга эндиликда грузиялик Тамаз Бокерия яқиндан ёрдам беради.

Шунингдек, Алишер Тўйчиев дарвозабонлар мураббийи, Алифбек Беромов эса таҳлилчи мураббий сифатида Шекиладзенинг штабидан жой олди. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Қудратой она матонати

Инсон матонати ҳақида яратилган фильмлар ҳам орамиздаги одамлар ҳаётидан олинади. Улар эришаётган ютуқлар ва кўрган-кечирган қийинчиликлари кимнидир ўйга солса, кимнидир ҳаракатга ундаса ижодкор кўзлаган мақсадига эришади.

Zamin.uz 

Ўзбекистонга кириб келаётган 7 килодан ортиқ наркотик моддалар фош қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида гиёҳвандлик моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар аниқланди.

Хусусан, Хизматнинг Навоий ва Самарқанд вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Нуробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Ургут туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган шахс Нуробод туманида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган жиноий шериги билан тил бириктириб, Тожикистон Республикасидан олиб келинган 2 кг. 875 гр. Читать дальше...

Zamin.uz 

Эрнан Креспо: "Мухлислар қаршисидаги босимдан баҳона қидирмаслигимиз лозим"

ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Ал Айн" — "Насаф" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Эрнан Креспо ва футболчи Холид Ал Ҳошими иштирок этди.

"Биз Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этаётганимиздан фахрланамиз ва “Насаф” билан тўқнашувга тайёрмиз. Мухлисларимиз қаршисидаги босимдан баҳона қидирмаслигимиз лозим. Шогирдларимга ишонаман ҳамда мухлисларни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламан", — деди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Zamin.uz 

Коинотда рекорд даражадаги ёрқин ва тез катталашадиган қора туйнук аниқланди

Фото: eso.org
Астрономлар коинотдаги энг ёрқин ва тез катталашадиган қора туйнукни аниқлади. Бу ҳақда Европа жанубий лабораторияси хабар берди.

Маълум қилинишича, бу илгари кашф этилган J0529-4351 квазар (атрофидаги ҳамма нарсани интенсив равишда сўрувчи қора туйнук) ҳисобланади. У Ердан 12 миллиард ёруғлик йили узоқликда жойлашган ва Қуёшдан 600 триллион марта ёрқинроқ. Ушбу қора туйнук атрофидаги дискининг диаметри Қуёш ва Нептун орасидаги масофадан 15 минг баравар кўп ва бу рекорд ҳисобланади. Читать дальше...

Zamin.uz 

Туркиянинг KAAN қирувчи самолёти илк парвозини амалга оширди (видео)

Фото: Getty Images
Туркия мудофаа саноати ва ҳарбий авиация портали SavunmaSanayiST Туркиянинг бешинчи авлод қирувчи самолёти KAAN илк парвозини амалга оширганини маълум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Парвоз синовлари декабрь ойининг охирига режалаштирилган эди, бироқ бир неча бор қолдирилган.

“KAAN миллий жанговар самолёти ўзининг илк парвозини амалга оширгани маълум бўлди”, — дейилади порталнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Туркия расмийлари ҳозирча расмий изоҳ бермаган. Читать дальше...

Zamin.uz 

Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига етиб борди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Маълум қилинишича, Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Татаристон бош вазири Алексей Песошин ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон президенти Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказади. Читать дальше...

Zamin.uz 

Олдинда Германия: Улар Ҳусановни танлашди

Европа кубоклари ҳар бир футбол мухлисининг эътиборини қозона оладиган мусобақа. Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ўтган йилнинг кузидан бери Франция вице-чемпиони “Ланс”нинг халқаро майдондаги ўйинларини кузатиб келмоқда.

Бунга лансликлар ўтган ёз Абдуқодир Ҳусановни ўз таркибига қўшиб олгани сабаб. 19 ёшли футболчимиз Европа Чемпионлар лигасида иккита ўйин ўтказди. Гарчи “Ланс” қитъанинг энг нуфузли мусобақасида плей-оффга чиқа олмаган бўлса-да, бошқа турнир – Европа Лигасида иштирок этиш учун курашмоқда. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Эркаклар саломатлиги учун энг хавфли 5 касаллик

Статистикага кўра, дунё бўйлаб ҳар йили 325 минг эркак юрак касалликлари туфайли вафот этади. Аёлларда эса бундай ҳолат 52 фоизга кам қайд қилинган. Нима учун эркакларда юрак касалликлари кўп учрайди? Эркаклар жиддий эътибор қаратиши керак бўлган яна қандай касалликлар бор?

Zamin.uz 

Дана Уайтнинг 3 та энг севимли жангчисини биласизми?

Жаҳоннинг энг нуфузли промоушени UFCни бошқариб келаётган Дана Уайт фаолиятидаги энг севимли 3 жангчиси номини маълум қилди.

“Конор МакГрегор менинг севимли жангчиларимдан бири. Ронда Роузини ҳам айтаман. У, эҳтимол, мен билан бирга ишлаган энг зўридир. Қолаверса, Чак Лидделл билан ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмайдиган муносабатдаман”, - деди Уайт.

Озодлик Радиоси 

Zimiston-UZ. Ҳукумат чиқиндидан чироқ ясамоқчи

✅Газлидаги авария. 50 мингдан зиёд хонадон электрсиз қолди. ✅Метан йўқ. Ҳудудларда кўплаб газ заправкалари ёпилди. ✅Чиқиндидан чироқ. Ҳукумат маиший чиқиндилардан муқобил электр энергияси олишни режаламоқда.

Zamin.uz 

Миллионлаб доллар фойда олиб келаётган мева ва сабзавотлар

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон жорий йилнинг январь ойида 75,4 миллион долларлик мева ва сабзавот экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.

Йилнинг илк ойида республика 146,3 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини четга жўнатган. Бу ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 29,3 фоизга кўпроқ. Бунда ўсиш 2,2 мартага ёки 78,8 минг тоннага кўпайди.

Мева ва сабзавотларнинг асосий харидорлари:

Zamin.uz (sport) 

Осиё кубогида қатнашган 3 нафар футболчимизнинг нархи "учди"

"Transfermarkt" портали Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубогида яхши иштирок этган футболчиларнинг нархини янгилади. Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси ҳам бу борада ўсишга эришди.

Москванинг ЦСКА клуби вингери Аббосбек Файзуллаевнинг нархи 1 миллион еврога юқорилаб, ҳозирги нархи 5 миллион еврога етди. "Ланс" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Абдуқодир Ҳусановга 500 минг евро қўшилди ва унинг нархи 2 миллион еврога етди.

"Насаф" ҳимоячиси Зафармурод Абдураҳматовга эса 150 минг қўшилди ва энди унинг нархи 500 минг евро.