World News in Uzbek

"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара: "Ҳусанов жамоага кутилганидан тезроқ мослашяпти"

"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара: "Ҳусанов жамоага кутилганидан тезроқ мослашяпти"
"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара жамоадоши Абдуқодир Ҳусанов тўғрисида фикр билдирди. Малилик 31 ёшли ҳимоячи ўзи билан бир чизиқда тўп тепадиган ўзбекистонлик ҳамкасбини мақтади.

"Ҳусанов жуда яхши ўйинчи, яккакурашларда ишончли ҳаракат қилмоқда. У ёш, лекин кўрсатаётган ўйинидан унинг ёш эканлигини ҳам унутиб қўямиз. Абдуқодир муваффақиятга эришиш учун барча имкониятларга эга. У жиддий йигит, шу билан бирга, бошқаларни тинглашни билади ва ҳар доим майдонда борини беради. Ўз навбатида биз уни имкон қадар қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз. Унга маслаҳат беришга ҳаракат қиламиз. Даставвал у мулоқот қилиш борасида қийинчиликларга учради, аммо футболнинг ўз тили бор, биз шу орқали мулоқот қиламиз ва у кутилганидан тезроқ мослаша бошлайди", — деди Айдара.

Эслатиб ўтамиз, бугун "Ланс" Европа лигаси 1/16 финал доирасида "Фрайбург" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:45 да старт олади.

Читайте на 123ru.net