World News in Uzbek
Февраль
2024

Новости за 22.02.2024

Zamin.uz 

Марсело Гальярдо: "Дастлаб оғриқли гол ўтказиб юбордик, аммо мувозанатни ўнглай олдик"

Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Ал Иттиҳод" — "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Марсело Гальярдо матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳозир фақат ғалабадан завқ олишимиз керак, кейин эса "Ал Ваҳда"га қарши ўйин ҳақида ўйлаймиз. Чорак финал ҳақида ўйлашга ҳали эрта.

Биз кўп вазият яратдик, лекин голга айлантира олмадик. Мени қувонтирадиган жиҳат жамоанинг бирдамлиги ва мақсадга эришиш қобилияти бўлди.

Бензема ва Ҳамдаллаҳ биргаликда ажойиб жуфтлик ҳосил қилди ва яхши ўйин намойиш этишди.

Zamin.uz 

Жо Байден талабаларнинг 1,2 млрд долларлик қарзини кечиб юборди

Фото: Google Images
АҚШ президенти Жо Байден қарийб 153 минг талабанинг федерал таълим кредитлари бўйича 1,2 миллиард долларлик қарзини кечиб юборди.

Қарз юкини камайтириш Жо Байденнинг сайловолди кампаниясининг асосий нуқталаридан бири эди. АҚШ президенти сифатидаги фаолияти давомида Байден федерал кредит дастури доирасидаги таълим кредитларини ҳисобдан чиқариш бўйича йигирмадан ортиқ фармонни имзолаган.

Кечаги қарордан кейин ҳисобдан чиқарилган қарзларнинг умумий миқдори аллақачон... Читать дальше...

Stadion.uz 

«Реал» Крооснинг қароридан хурсанд

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Тони Крооснинг Европа чемпионатида ўз уйида терма жамоага ёрдам бериш учун Германия терма жамоасига қайтиш қарорида ижобий белги кўрмоқда.

Stadion.uz 

"Жирона"нинг ажойиб топилмаси

Дунё бўйлаб совринларни қўлга киритаётган "Сити" футбол клубининг барча ютуқларига қарамай, Пеп Гвардиола жамоасида янги юлдуз пайдо бўлишини кутмоқда.

Zamin.uz 

Маҳаллий IT-компаниялар учун имтиёзлар кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни IT-хизматлар инфратузилмаси ва экспортини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда ўтган йили 20 декабрь куни Рақамли технологиялар вазирлигида бўлган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди.

Ҳозирги кунда IT-парк резидентлари сони 1 минг 700 тага етиб, уларда 26 минг нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида резидентлар сонини 10 баробар ошириб, улардаги иш ўринларини 100 мингтага етказиш, соҳада... Читать дальше...

Zamin.uz 

Велоспорт. Терма жамоамиз Осиё чемпионатидаги илк медалини қўлга киритди

Ҳиндистонда ўтаётган велотрек бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалини қўлга киритди. Мазкур медал Никита Светков ҳисобига ёзилди.

Ҳамюртимиз эркаклар ўртасида кечган “элиминатион” дастурида кумуш медал соҳибига айланди. Светков қизиқарли кечган пойгада фақатгина япониялик Шунсуке Имамурага имкониятни бой берди. Бронза медали эса қозоғистонлик Рамис Динмуҳамедовга насиб этди.

Манба: МОҚ

Stadion.uz 

“Бенфика” расмийлари Тошкентга ташриф буюрди

Сўнгги йилларда “Бунёдкор” футбол клуби академияси фаолиятини янада яхшилаш, самарадорлигини ошириш, тизимни халқаро даражага олиб чиқиш йўлида кенг кўламли ва кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди.

Zamin.uz 

ОЧЛ 1/8 финал. Бенземанинг автоголи ҳам ёрдам бермади! "Навбаҳор" турнирни тарк этди

Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Ал-Иттиҳод" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди. Унда "лочинлар" 1:2 ҳисобида рақибга имкониятни бой бериб қўйди.

Бензема 25-дақиқада автогол муаллифига айланган бўлса, Ҳамидаллаҳ 45+6-дақиқада мувозанатни тиклади. 87-дақиқада Табатадзе "Навбаҳор"нинг "қарзини узди".

Шу тариқа, "лочинлар" нимчорак финалда ўз юришига якун ясади.

"Ал Иттиҳод" — "Навбаҳор" 2:1
Голлар: Абдулраззоқ Ҳамид Аллоҳ 45+6`; Тома Табатадзе 87` (автогол) ... Читать дальше...

Zamin.uz 

Қироличалар нонуштаси: малика Диана кунни қайси таомдан бошлаган?

Фото: Life.ru
Қироллик саройида бир неча йиллар давомида бош ошпаз бўлиб ишлаган Даррен МакГрэйди марҳума малика Диана нонуштага нима ейишни афзал кўргани ҳақида ижтимоий тармоқда айтиб берди.

Ошпаз ўзининг YouTube каналида “Уэлс маликаси севиб истеъмол қилган нонуштани қандай тайёрлаш керак” номли видео жойлаштирди. Унга кўра, Букингем саройида яшаган малика Диана нонуштага пиширилган ловия ейишни ёқтирган.

Эрталаб бундай таом тайёрлаш ноодатий туюлиши мумкин, бироқ пишган ловия таркибида жуда кам миқдорда шакар ва ёғ бор. Читать дальше...

Zamin.uz 

Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

Президент фармонига кўра, март ойида Ўзбекистон аҳолиси учун қуйидаги дам олиш кунлари мавжуд:

  • 8 март – жума (байрам);
  • 21 март – пайшанба (байрам);
  • 22 март – жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун);
  • 23 март - шанба (олти кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун).

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар 4 кун, 8 март куни эса беш кунлик иш ҳафтаси ишчилари 3 кун кетма-кет дам олади. Читать дальше...

Zamin.uz 

Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиши мумкин

22 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан «Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Қайд қилинишича, бугунги кунга қадар 126 мингдан ортиқ фуқаронинг рухсатномасиз қурилган уй-жойларга нисбатан эгаликни белгилаш масаласи қонуний ечимни кутмоқда. Бундан ташқари, кўплаб ҳолатларда фуқароларнинг боғдорчилик-узумчилик... Читать дальше...

Zamin.uz 

Путин товушдан тез учадиган Ту-160М самолётида парвоз қилди

Россия президенти Владимир Путин «Иля Муромец» деб номланган Ту-160М стратегик ракета ташувчи самолёти экипажи таркибида парвоз қилди. Парвоз 30 дақиқа давом этди.

22 феврал куни тушдан кейин Путин Қозон авиация заводининг учиш-қўниш йўлагига етиб борди, президент кортежи самолёт ёнида тўхтади. Путин махсус учиш костюмида самолётга чиқди. Сўнгра самолёт ҳавога кўтарилди.

Аввалроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков парвоз 40 дақиқа давом этиши ва унинг йўналиши ошкор этилмаслиги... Читать дальше...

Zamin.uz 

Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сафарда дуранг ўйнади, Машарипов дебют голини урди

Эрон Про-Лигаси 17-туридан ўрин олган "Малаван" ва "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур тўқнашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Теҳрон клуби сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Жалолиддин Машарипов ушбу баҳсда дебют қилди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. 68-дақиқада Машарипов Жалалининг узатмасини голга айлантирди.

Маълумот учун, "Истиқлол" айни дамда 36 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Zamin.uz 

"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара: "Ҳусанов жамоага кутилганидан тезроқ мослашяпти"

"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара жамоадоши Абдуқодир Ҳусанов тўғрисида фикр билдирди. Малилик 31 ёшли ҳимоячи ўзи билан бир чизиқда тўп тепадиган ўзбекистонлик ҳамкасбини мақтади.

"Ҳусанов жуда яхши ўйинчи, яккакурашларда ишончли ҳаракат қилмоқда. У ёш, лекин кўрсатаётган ўйинидан унинг ёш эканлигини ҳам унутиб қўямиз. Абдуқодир муваффақиятга эришиш учун барча имкониятларга эга. У жиддий йигит, шу билан бирга, бошқаларни тинглашни билади ва ҳар доим майдонда борини беради. Ўз навбатида биз... Читать дальше...

Zamin.uz 

"Ланс" бош мураббийи: "Абдуқодир Ҳусанов жамоага келиши биланоқ жуда яхши даражада эканлигини кўрсатди"

Бугун "Ланс" сафарда "Фрайбург" билан беллашади. Франция клуби "Европа-парк-Штадион"да "Фрайбург"га қарши плей-оффнинг жавоб учрашувида Европа Лигаси йўлланмаси учун майдонга тушади. Биринчи ўйинда ҳисоб очилмаганди (0:0), шунинг учун бугунги баҳс қизғин паллада ўтиши керак. Учрашувдан олдин лансликлар устози Франк Эз ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Ҳусанов "Реймс" билан ўйинда асосий таркибда тушганди. Хўш, эртага қайси танловда тўхталасиз?
- Барча вариантлар столда. Читать дальше...