World News in Uzbek

"Насаф" легионер ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

Қаршининг "Насаф" клуби келаси мавсум олдидан таркибга ҳужумчи сотиб олмоқчи. Жамоанинг асосий ҳужумчиси Зоран Марушич "Нефтчи" клубига ўтди.

Бизга маълум бўлишича, албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай келаси мавсумни "Насаф"да бошлашга жуда яқин. Албаниялик форвардга "аждарлар" таклиф билан чиққан. Ҳозирги кунда музокараларнинг финал қисми бошланди.

Маълумот учун, Хебай жорий мавсум Тунис чемпионатида 6 ўйинда иштирок этиб, 2 та гол уришга эришди.

Читайте на 123ru.net