Сўнгги трансфер хабарлари: Ҳусановга «Сити» қизиқмоқда, Шомуродов «Рома»дан кетиши кутилмоқда
1 январ куни Европа футбол лигаларида қишки трансферлар ойнаси очилди ва илк трансферлар расмийлаштирилди. Энг қизиқ трансферлар эса ҳали олдинда. Қуйида кейинги бир ой давомида қайси футболчи қайси клубга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги сўнгги хабарлар келтирилади.
Абдуқодир Ҳусанов яна бир гранд клуб нигоҳида
«Манчестер Сити» Ўзбекистон миллий жамоаси вакилига қизиқмоқда. Жаҳон футболидаги нуфузли инсайдерлардан бири Фабрицио Романо хабар беришича, «шаҳарликлар» клуби «Ланс» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни қишки трансферлар ойнаси учун шорт-листига киритган.
Ҳусанов айни вақтда Европа лигаларида ўз позициясида энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Жорий мавсумни юқори савияда ўтказаётган 20 ёшли футболчига Европанинг бошқа топ-клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд. Декабр ойида The Telegraph АПЛнинг етти клуби унга қизиқиш билдираётгани, бу клублар қаторида «Тоттенҳэм» ва «Нюкасл» номлари борлигини хабар қилганди. Шунингдек, унинг номи «ПСЖ» ва «Реал» билан ҳам боғланган.
Абдуқодир французлар клубига 2023 йилда 100 минг евро эвазига Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клубидан ўтганди. У Франция чемпионатининг жорий мавсумида жамоасининг асосий таркиб футболчисига айланди ва қатор ўйинларда энг яхши футболчи деб топилди. Шунингдек, мухлислар талқинига кўра у лиганинг 1-давра якунларига кўра рамзий жамоасидан жой олган.
Манчестер клублари ҳақида ишончли инсайдер ҳисобланган Саймон Байковскининг ёзишича, «Манчестер Сити» Ҳусановни Беларусдаги фаолиятидан бошлаб кузатиб келади.
У Manchester Evening News нашридаги колонкасида клуб унга 2023 йилги мавсум бошидан буён қизиқиб келаётгани, фақат ўша вақтда унга асосий таркиб учун номзод сифатида эмас, келажакда таркибни кучайтириши мумкин бўлган истиқболли футболчилардан бири сифатида қарагани ҳақида ёзган.
Transfermarkt порталида унинг трансфер баҳоси 12 млн евро қилиб кўрсатилган. Байковскининг маълумотига кўра, «Ланс» унинг трансферидан камида 25 млн евро ишлаб олишни кўзлаган.
Элдор Шомуродов жамоасини ўзгартириши мумкин
Италиянинг «Эмполи» клуби ўзбекистонлик бошқа бир футболчи Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда.
Жанлука Ди Марционинг маълумотига кўра, италянлар клуби асосий ҳужумчиси Петро Пеллегри жароҳатлангани туфайли ушбу позицияни мустаҳкамлаш устида ишламоқда ва «Рома» ҳужумчиси биринчи вариант ҳисобланади.
Ўз навбатида, 29 ёшли футболчи ҳам ёзда Рим клубига Артём Добвик келганидан кейин асосий таркибга кириш имкониятини йўқотди, қолаверса, клубнинг натижалари ёмонлашгач, унга ишонч билдирилмай қўйди. Шомуродов А Сериянинг жорий мавсумида фақат 8 ўйинда, барчасида захирадан тушиб иштирок этган ва кўрсаткичлари ҳам шунга яраша: 1 гол ва 1 ассист.
«Барселона» Олмони олиб қола оладими?
«Барселона» раҳбарияти яримҳимоячи Дани Олмо ҳамда форвард Пау Викторни мавсумнинг иккинчи давраси учун рўйхатдан ўтказишига ишонмоқда, деб хабар қилади Sport.es.
Нашр маълумотига кўра, 2 январ куни клуб директорлари кенгаши йиғилиши ўтказилган. Менежерлар уй стадионидаги VIP-жойлар сотуви орқали тушадиган даромадни расмийлаштиришни сўрамоқда ва шу даромад икки футболчини рўйхатдан ўтказишга ёрдам беради деб ҳисобламоқда: айнан қўшимча даромад каталонияликларга ла лиганинг иқтисодий қоидаларига мос келишга имкон беради.
Аввалроқ, ла лига ва Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) «Барселона»га Олмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишни рад этганди.
Олмо «Барселона»га 2024 йил августида «Лейпциг»дан келганди. Ўшанда клуб 26 ёшли испанияликни фақат 2024/25 йиллар мавсумининг биринчи ярми учун рўйхатдан ўтказишга эришганди. Яримҳимоячининг шартномасида агар январда рўйхатга олинмаса, клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкинлиги ҳақида пункт мавжуд.
Мавсумнинг биринчи даврасида Олмо «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида 15 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол урди ва бир голга узатма берди.
Трент «Реал»га ўтиши ойдинлашмоқда
The Athletic маълумотига кўра, «Реал» ва Трентнинг атрофидагилар ўртасидаги норасмий алоқадан кейин ҳимоячи Мадрид клубига ўтишга розилик билдирган. Испаниядагилар Александр-Арнолд билан январдаёқ дастлабки келишувга эришишни истамоқда. Шунингдек, қаймоқранглилар уни январдаёқ ўз сафига қўшиб олиш учун инглиз клубига 15 миллион евро тўлашга ҳам рози. Мерсисайдликлар эса ўз тарбияланувчиси билан шартномани узайтиришдан умид қилиб, ҳозирча таклифни рад этмоқда.
«Реал» англиялик футболчига камида 4 йиллик шартнома ва трансферга рози бўлганлик учун бонус ваъда қилмоқда.
Ушбу футболчи «Ливерпул» билан шартномасини янгиламаяпти ва 2025 йил ёзида эркин агентга айланади. 1 январдан у бошқа клублар билан музокаралар ўтказиши мумкин бўлади.
Александр-Арнолд жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 22 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган ва 5 голга узатма берган.
Криштиану «Ан-Наср»дан кетадими?
Испаниянинг Marca нашри шундай хабар тарқатди. Унинг маълумотига кўра, Роналду «Ан-Наср» билан совринлар қўлга киритмаётганидан норози ва яқин вақтлар ичида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — 2025 йил қишида ёки шартномаси муддати тугайдиган ёзда. Португалиялик футболчи фаолиятини якунламоқчи эмас, шундай экан, у Европага қайтиши мумкин.
ОАВда у Парижга келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, инсайдер Фабрицио Романо «ПСЖ» ва у ўртасида ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаётганини маълум қилди.
Бу вақтда эса Goal тез орада унинг «Реал»даги собиқ жамоадоши Каземиро Саудия клубига ўтиши ва улар яна биргаликда тўп суриши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган.
«ПСЖ» Салоҳни кўз остига олган
«Ливерпул»нинг ёзда эркин агентга айланадиган, 1 январдан бошқа клублар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган яна бир футболчиси Муҳаммад Салоҳ Францияга кўчиб ўтиши мумкин. Журналист Ромен Колле Годендаги маълумотларга кўра, «ПСЖ» 32 ёшли мисрликка ҳафтасига 500 минг евролик маошни назарда тутувчи уч йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
«Ливерпул»нинг таклифи эса икки йиллик ва маош миқдори ҳам камроқ - ҳафтасига 400 минг евро.
Жорий мавсумда Салоҳ барча турнирлар доирасида 26 ўйинда майдонга тушиб, 20 гол урди ва 17 ассистни ўз номига ёзиб қўйди. Transfermarkt портали унинг қийматини 55 миллион еврога баҳолаган.
Влаҳович «Арсенал»га ўтадими?
Журналист Руди Галеттининг хабарига кўра, Душан Влаҳович «Ювентус»дан «Арсенал»га ўтиши мумкин. Лондон клуби 24 ёшли сербни қишки трансферлар ойнасидаги устувор мақсади сифатида белгилаб олган.
Влаҳовичга муқобил вариантлар сифатида «Арсенал» «Брентфорд»дан Брайан Мбеумо, «Бавария»дан Лерой Сане ва Дортмунднинг «Боруссия» клубидан Жейми Байно-Гиттенсни кўрмоқда.
Влаҳович туринликлар клубида 2022 йил январидан буён тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирлар доирасида 22 ўйинда майдонга тушиб, 12 гол урган ва икки голга узатма берган. Transfermarkt портали форвардни 60 миллион еврога баҳолаган.
Грилиш «Тоттенҳэм»га ўтишга яқин
2024 йил Жек учун муваффақиятсиз кечди — у йил мобайнида бирорта гол уролмади. Бир неча йил муқаддам 117 миллион евро тўлаб сотиб олинган футболчи учун қўрқинчли статистика. Грилиш Гвардиола тизимида бошқа функциялари билан фойдали экани тушунарли, аммо рақамлар барибир ундаги яққол инқирозни намоён этиб турибди. Қишда у ижара асосида «Тоттенҳэм»га ўтиши ҳақида хабарлар чиққани бежиз эмас. Унга «Нюкасл» ҳам талабгор.
«Сити» нишонидаги футболчи «Реал»га ўтиши мумкин
Мартин Субименди фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин. As маълумотига кўра, мадридликлар «Реал Сосиедад»нинг 25 ёшли яримҳимоячисини ёзда фаолиятини якунлаган Тони Кроосга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Хабар қилишларича, Субименди трансфери испан грандининг ёш испанияликларни сафга қўшиб олишга урғу қаратилган стратегиясига ҳам тўғри келади. «Реал» ушбу келишувни ҳозирда ҳал қилиб, 2025 йил ёзида уни сафга қўшиб олмоқчи.
Ушбу футболчига бундан олдинроқ «Манчестер Сити»дан ҳам жиддий қизиқиш билдирилаётганди, инглизлар клуби уни Родрига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Жорий мавсумда Мартин «Сосиедад» сафида барча турнирлар доирасида 21 ўйинда майдонга тушиб, бир гол урган ва бир голга ҳаммуаллифлик қилган.
Рэшфорд Саудия Арабистонига кетишга рози бўлмади
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Саудия Арабистонининг уч клубидан бўлган таклифни рад этди, деб хабар беради The Times. Улардан бири — йилига 35 миллион фунтлик маош таклиф этганди.
Манба маълумотига кўра, «МЮ» келажагидан ўрин олмаган Рэшфорд (клуб уни қишда сотишга ёки ижарага беришга тайёр), ҳамон Англия миллий жамоасидан чақирув олишдан умид қилмоқда ва бунинг учун Европанинг кучли лигаларида тўп суриши зарурлигини тушуниб турибди.
Худди шу сабабга кўра, ҳужумчи Туркия клубларини ҳам рад этган.