World News in Uzbek

"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"

"Ланс" бош директори Пьерре Дреосси жамоанинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг шу ойда жамоадан кетиши кутилаётганини айтди.

"Ҳусанов кетади. Ҳозирча яхши таклифлар бўлмади... Агар у кетадиган бўлса ва таклиф етарли даражада қизиқарли бўлса, гап аввало иқтисодий баланс ҳақида боради", — деди Дреосси.

Эслатиб ўтамиз, францияликлар ҳимоячисига Европанинг бир нечта топ клублари қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ, Фабрицио Романо, "Манчестер Сити" унинг трансфери борасида иш олиб бораётганини ёзганди.

Читайте на 123ru.net