World News in Uzbek

Бакалавриатга қабул учун тест топшириқлари сони ва баҳолаш тартиби тасдиқланди

2025/2026 ўқув йили бакалавриатга қабул учун тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғига кўра, мезонлар ўтган йилгидек қолдирилди.

Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

- Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) х 10 та;
- Математика х 10 та;
- Ўзбекистон тарихи х 10 та;

30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

- 1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
- 2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл

60 та саволдан жами 156,0 балл.

2025/2026-ўқув йили қабулида абитуриентларга умумий 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 га тенг бўлади.

Читайте на сайте