World News in Uzbek

Мбаппе 25 гол урган биринчи футболчи бўлди

Испания Ла Лигасининг 19-туридан кўчирилган ўйинда "Реал Мадрид" сафарда "Атлетик"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйинда "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе дубл қайд этди.

Яна бир голни Эдуардо Камавинга урди. Қайд этиш жоизки, Камавинга ўз голини Мбаппенинг узатмасидан сўнг киритди.

Жорий мавсумда 26 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 25 та гол уришга муваффақ бўлди. "Squawka" маълумотларига кўра, Мбаппе Европа топ-5 чемпионатлари орасида бундай натижага эришган биринчи футболчи ҳисобланади.

Бунга унга атиги 20 ўйин кифоя қилди. "Реал Мадрид" навбатдаги ўйинини 7-декабр куни "Сельта"га қарши ўтказади.

Ушбу баҳс Ла Лиганинг 15-тур доирасида бўлиб ўтади.

Читайте на сайте