Хорхе Валдано «Реал»нинг янги бош мураббийи ҳақида фикр билдирди
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Хорхе Валдано Хаби Алонсо истеъфога чиққанидан сўнг «қаймоқранглилар» бош мураббийлигига Алваро Арбелоа тайинлангани юзасидан ўз мулоҳазаларини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Валданонинг таъкидлашича, Арбелоа клуб ички ҳаётини жуда яхши билади: у кўп йиллардан бери «Реал» тизимида ишлаб келади ва жамоа кийиниш хонасидаги ҳозирги кайфиятдан ҳам хабардор. Экспертнинг фикрича, энди асосий масала — воқеалар қай йўсинда давом этишини кузатиш.
Маълумот учун, Алонсо «қироллик клуби»ни ўтган ёздан бери бошқариб келаётганди. Испан мутахассиси қўл остидаги сўнгги учрашувда «Реал» Каталониянинг «Барселона» жамоасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.