Романо Вернернинг янги жамоасини айтди ва у «Лейпциг»дан кетади
Ҳужумчи Тимо Вернер яқин кунларда МЛСдаги «Сан-Хосе Эрткуэйкс» билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Фабритсио Романонинг хабар беришича, клублар трансфер бўйича келишувга эришган, энди футболчининг ҳужжатларга имзо чекиши қолган.
Битим муддати ва молиявий тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмади. 2025/2026-йилги мавсумда Вернер «Лейпциг» сафида атиги учта ўйинда майдонга тушиб, гол ёки ассист қайд эта олмади.
Ўтган мавсумда у Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубида ижара асосида тўп сурган, бироқ у ерда ҳам ҳисобни очолмади.
2020-йилда Вернернинг бозор қиймати 80 млн еврога баҳоланган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 3 млн еврогача тушиб кетган. Футболчи 29 ёшда.