Хаби Алонсо «Ливерпул» бош мураббийлигига асосий даъвогар бўлди
Хаби Алонсо яна клубсиз қолди: душанба куни «Реал» мутахассис билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди. Бу қарор Испания Суперкубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг қабул қилинди — «қироллик клуби» «Барселона»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Британиялик тикиш бозори мутахассислари эса Алонсо Арне Слот истеъфога чиқадиган бўлса, «Ливерпул» бош мураббийи лавозимига энг асосий фаворит сифатида кўрилаётганини таъкидламоқда. Бу ҳақда Sky ҳам хабар бермоқда.
Ҳозир «Ливерпул» Англия Премьер-лигаси жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда ва мерсисайдликлар мавсумни унчалик барқарор ўтказмаяпти. «Қизиллар»нинг навбатдаги учрашуви 17 январ куни «Бернли»га қарши бўлиб ўтади.