World News in Uzbek

U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон Жанубий Кореяни ютиб кейинги босқичга чиқди

Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалар ўртасида Осиё Кубоги давом этмоқда. Ўзбекистон U23 терма жамоаси 13 январ куни C гуруҳининг сўнгги ўйинида Жанубий Корея ёшлари билан куч синашди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Беҳруз Каримов ва Саидумархон Саиднуруллаев ҳисобига ёзилди. Натижада ўзбекистонликлар 7 очко жамғариб, гуруҳда биринчи ўрин билан 1/4 финалга чиқди.

U-23 Осиё Кубоги.

Гуруҳ босқичи. 3-тур.

Ар-Риёд. "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд Спорт Сити" стадиони

Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 2:0

Голлар: Беҳруз Каримов 48, 1:0, Саидумархон Саиднуруллаев 70, 2:0

Ўзбекистон: 21. Самандар Муратбаев, 2. Саидхон Ҳамидов, 4. Ғиёсжон Ризақулов, 6. Равшан Хайруллаев (10. Рустам Фомин, 88), 7. Сардор Баҳромов (5. Озодбек Эргашов, 90+2), 8. Муҳаммадали Реимов (9. Саидумархон Саиднуруллаев,46) 11. Асилбек Жумаев, 16. Беҳруз Каримов (19. Муҳаммад-Бобур Каримов,88) 20. Дилшод Абдуллаев, 22. Нурлан Ибраимов, 23. Абдуғафур Ҳайдаров (17. Амирбек Саидов, 46).

Захира: 1. Максим Муркаев, 3. Дилшод Муртазаев, 12. Умар Рустамов, 13. Ислом Анваров, 14. Азизбек Тўлқинбеков, 15. Мейирбек Режабалиев, 18. Шохжаҳон Ёрқинбоев.

Жанубий Корея: 21. Хонг Сеон Мин, 3. Бае Хюн Сео (22. Жанг Сеок Хван,46) 5. Лее Хюнг Ёнг, 7. Канг Сеонг Жин, 8. Ким Донг Жин, 9. Ким Тае Вон, 13. Ким Дох Юн (14. Жунг Сеунг Бае,58), 15. Ким Хан Сео, 18. Жеонг Жае Санг, 19. Лее Геон Хее ( 2. Канг Мин Жун,65), 23. Шин Мин Ха.

Захира: 1. Мун Хюн Хо, 4. Жо Хюн Тае, 6. Лее Чан Ук, 11. Жоунг Жи Хун, 12. Хванг Жае Юн, 15. Бае Га Он, 17. Ким Ёнг Хак, 20. Парк Жун Сео.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Ливан кутилмаганда Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу натижа Жанубий Кореяга қўл келди, улар 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқди. Ливан 3 очко билан учинчи, Эрон 2 очко билан тўртинчи бўлди.

Бош мураббий Равшан Ҳайдаров шогирдлари 1/4 финал ўйинни 17 январ куни ўтказади. Ўзбекистонликларга D гуруҳида иштирок этаётган Хитой, Австралия, Ироқ ёки Таиланд рақиб бўлиши мумкин – ўйинлар давом этмоқда ва тўртталаси ҳам плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб турибди.

U23 Осиё Кубогида 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга ажратилган ҳолда иштирок этмоқда. Ушбу мусобақанинг бошқаларидан фарқли жиҳати шундаки, унда Олимпиада йўлланмаси ўйналмайди. Шу сабабли, кўплаб жамоалар асосий таркиб билан иштирок этмаяпти.

U23 Осиё Кубоги 2013 йилдан бери ўтказилади. Унда Япония ёшлари энг кўп – 2 марта ғолиб чиққан, шу жумладан сўнгги турнирда ҳам. Шунингдек, Ироқ, Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ҳисобида биттадан ғалаба бор.

Читайте на сайте