World News in Uzbek

Гвардиола дерби олдидан Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Манчестер Юнайтед»га қарши дерби олдидан ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдирди. Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, ҳимоячи жорий мавсумда жамоада мунтазам равишда майдонга тушиб, ўзини барқарор кўрсатиб келмоқда.

Гвардиоланинг айтишича, «Арсенал»га қарши ўйинда олинган жароҳатдан кейин Ҳусанов бир неча баҳсни ўтказиб юборган. Бу вақт оралиғида эса Рубен Диаш жуда яхши формага кириб, ҳимояда ишончли ҳаракат қилгани сабаб таркибда рақобат янада кучайган.

Шунга қарамай, мураббий Ҳусанов ҳақидаги асосий нуқтани очиқ айтди: у ҳар сафар имконият олганда, ўзини муносиб тутиб, майдонда ишончли ўйнайди. Яъни, «Хуса» чиқса — “плюс” қўшадиган ўйинчи, деган гап. Қисқаси, шанс берилса, у шансни “йўқотиб қўймайди”.

Эслатиб ўтамиз, Манчестер дербиси бугун Тошкент вақти билан соат 17:30 да старт олади. Мухлислар учун эса бу ўйин — нафақат принципиал тўқнашув, балки Ҳусановнинг майдонга тушиши мумкин бўлган кеча ҳам.

Читайте на сайте