“Ливерпуль” сафарда “Марсель”ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)
Европа Чемпионлар лигасининг 7-туридан ўрин олган “Марсель” ва “Ливерпуль” учрашуви якунига етди. Беллашувда “қизиллар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг биринчи бўлимига қўшиб берилган биринчи дақиқада Доминик Собослаи жарима зарбасини идеал тарзда амалга ошириб учрашувда ҳисобни очди. 72-дақиқада Жереми Фримпонг қанотдан ёриб кириб тўпни шерикларига узатган эди, бироқ тўп рақиб дарвозабонига тегиб дарвозадан жой олди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 3-дақиқада Коди Гакпо гол уриб ҳисобни йириклаштирди. Ўйин якунига қадар бошқа гол урилмади ва мерсисайдликлар ўз ҳисобларига 3 очко ёздириб қўйди.
Марсел — Ливерпул 0:3
Голлар: Собослаи (45+1), Рулли (72, автогол), Гакпо (90+2).
Марсел — Рулли, Мурилло, Павар, Балерди, Медина, Веа, Ҳёйберг, Кондогбиа (Нодир, 68), Траоре (Пайшао, 68), Гуири (Обамеянг, 67), Гринвуд.
Ливерпул — Алиссон, Фримпонг, Гомес, ван Дейк, Керкез, Собослаи, Гравенберҳ, Мак Аллистер, Салоҳ, Виртц (Жонс, 79), Экитике (Гакпо, 79).
Шу тариқа “Ливерпуль” ушбу ғалабадан сўнг очколарини 15 тага етказиб мусобақа жадвалида 4-ўринга жойлашди. “Марсель” эса 9 очко билан мусобақа жадвалининг 19-ўринида қолди.