«Ювентус» «Севилья» ҳимоячиси Хуанлу Санчесни кўзламоқда
Туриннинг «Ювентус» клуби «Севилья»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Хуанлу Санчесни сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Жанлука Ди Марсио хабарига кўра, 22 ёшли футболчи жамоада Пер Калулюга муқобил сифатида кўрилмоқда. Битим фақат испанлар футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришга рози бўлса амалга ошиши мумкин. Ҳозирча «Ювентус» тўлиқ трансфер учун тайёр эмас.
Хуанлу Санчес «Севилья» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг «нервионликлар» билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 19 ўйинда майдонга тушиб, битта ассист қайд этди. Transfermarkt порталида футболчи қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.