World News in Uzbek

Шалимов Захаряннинг Россияда ҳам асосийга кириши шубҳали деди

"Краснодар"нинг собиқ бош мураббийи Игорь Шалимов "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Арсен Захарян келажаги борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Испания ОАВида чиққан хабарларга кўра, клуб энди футболчига катта умид боғламаяпти ва яқин орада у жамоасини ўзгартириши мумкин.

Шалимов "Матч ТВ" эфирида "Реал Сосьедад" ҳозир Захарян учун янги жамоа топиши қийинлигини, Европада ижарага бериш варианти ҳам ҳозирча аниқ эмаслигини таъкидлади. Эксперт футболчи кетма-кет жароҳатлар олаётгани, ҳатто Россияга қайтса ҳам бошланғич таркибдан жой олиб кета олиши кафолатланмаганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик футболчи Сан-Себастьян клуби сафига 2023 йил ўрталаридан узоқ муддатли шартнома асосида қўшилган. Жорий мавсумда у 19 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Читайте на сайте