World News in Uzbek

«Ал-Наср» Роналдуни 2027 йилдан кейин ҳам сақлаб қолмоқчи

Ҳужумчи Криштиану Роналду 2027 йил ёзида амалдаги шартномаси якунлангач «Ал-Наср»ни тарк этишни кўзлаётгани айtilмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Бен Жейкобс берган маълумотга кўра, Саудия Арабистони португалиялик юлдузни мамлакатда ушлаб қолиш учун унга клуб эгаси сифатида роль таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Хусусан, Роналдунинг «Ал-Наср»даги ҳозирги улушини 15 фоизгача ошириш ғояси муҳокама қилинмоқда. Лига раҳбарияти Роналду кетган тақдирда жаҳон миқёсидаги қизиқиш кескин пасайиб кетмаслиги учун турли режаларни таҳлил қилмоқда.

Роналду 2023 йилда эркин агент сифатида «Ал-Наср»га келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у Саудия клуби сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Читайте на сайте