Аргентинанинг энг эски клуби стадионини янгилашга чорламоқда
1887 йилда ташкил этилган ва Аргентинанинг энг қадимги клубларидан бири саналадиган “Килмъес” бугун мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Жамоа раҳбарияти шу сабаб мухлислардан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб стадионни қайта қуриш ва янгилашни режалаштирмоқда, бироқ бу гал одатдагидек маблағ йиғиш ҳақида гап кетмаяпти. “Килмъес” тарафдорларига эски услубда — стадионга келиб, жисмонан меҳнат қилиш, таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш бўйича вазифаларни бажариш таклиф қилинди.
Жанубий яримшарда ёзнинг жазирама иссиғига қарамай, мухлислар чақириқққа фаол жавоб берди ва стадиондаги ишларга кўнгилли тарзда қўшилмоқда.