Кейн ва Олисе «Аугсбург»га қарши старт таркибда тушади
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси шанба оқшомида Бундеслиганинг навбатдаги турида ўз майдонида «Аугсбург»ни қабул қилади. Бош мураббий Венсан Компани учрашувни илк дақиқаларданоқ қуйидаги футболчилар билан бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Урбиг, Ито, Мин-Джйе, Та, Дэвис, Павлович, Горецка, Диас, Олисе, Карл, Кейн.
«Бавария» – «Аугсбург» ўйини 19:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Беллашув тафсилотларини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.
Турнир жадвалида «Бавария» биринчи ўринда бормоқда. Мюнхенликларнинг иккинчи поғонадаги рақибдан устунлиги 11 очкони ташкил этади.