World News in Uzbek

Игор Дивеев Подольски, Швайнштайгер ва Озил билан суратни улашди

«Зенит» ва Россия терма жамоаси ҳимоячиси Игор Дивеев архивдаги суратини ижтимоий тармоқларда эълон қилди. Кадрда 10 ёшли Дивеев Германия терма жамоаси футболчилари ёнида тасвирланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Суратда Лукас Подольски, Бастиан Швайнштайгер ҳамда Месут Озил ҳам кўринади. Ушбу фото 2010 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Россия — Германия учрашуви олдидан олинган.

Ўша пайтда ёш Дивеев футболчилар билан бирга майдонга чиқиб, ўйиндан олдинги маросимда қатнашган. «Терма жамоамиз билан майдонга илк чиқишим! Фақат Подольски, Швайнштайгер ва Озил даврасида», — деб ёзди у.

Россия терма жамоаси 2009 йил октябрида Москвадаги «Лужники» стадионида Германияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган. Ягона гол муаллифи — ҳужумчи Мирослав Клозе.

Читайте на сайте