World News in Uzbek

Бруну Фернандеш Руни қайд этган натижани такрорлади

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш яна бир бор ассисти билан ажралиб турди. Якшанба куни португалиялик футболчи сафардa «Арсенал» устидан кутилмаган ғалабага (3:2) ҳисса қўшди: у 50-дақиқада Патрик Доргууга гол урдириб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жорий мавсум АПЛда Фернандешнинг голли узатмалари сони 10 тага етди. Opta маълумотига кўра, 31 ёшли ярим ҳимоячи Уэйн Рунидан кейин кетма-кет икки АПЛ мавсумида ҳам икки хонали ассист кўрсаткичига чиққан илк «МЮ» футболчисига айланди.

«Манчестер Юнайтед» турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа кейинги якшанба, 1-февраль куни ўз майдонида «Фулҳем»ни қабул қилади.

Читайте на сайте