World News in Uzbek

«Килмейс» стадионни янгилаш учун мухлисларни ёрдамга чақирди

Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган «Килмейс» 1887 йилда ташкил топган. Жамоанинг мухлислари кўп бўлса-да, клуб ҳозир оғир даврни бошдан кечирмоқда ва қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу сабаб клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш режасини эълон қилиб, мухлисларга мурожаат қилди. Қизиқ томони, гап одатдагидек маблағ йиғиш ҳақида эмас: ишқибозларга стадионга келиб, бевосита жисмоний меҳнат қилиб, қайта таъмирлаш ва тартибга келтириш ишларида ёрдам бериш таклиф этилди.

Жанубий яримшарда ёзнинг жазирама кунлари ҳукм сураётганига қарамай, мухлислар бу чақириққа мамнуният билан жавоб қайтарди.

Читайте на сайте