World News in Uzbek

Гвардиола Чемпионлар лигасидаги ўйинни ўтказиб юборадиганларни айтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасида “Галатасарай”га қарши яқинлашиб келаётган баҳсда жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Марк Гехи, Антуан Семеньо ва Родрининг ушбу учрашувда майдонга тушиши имконсиз. Шунингдек, Нико Гонсалес, Савио ҳамда Жон Стоунз ҳам ҳали тўлиқ тайёр бўлмайди. Гвардиола жароҳатлар ва йўқотишлар рўйхати анча узун эканини таъкидлади.

Гвардиола “Сити” ҳозирча турнир жадвалида кучли саккизликда эмаслигини эслатиб, мухлислар қўллаб-қувватлаши жамоага керакли туртки беришига умид билдирди. У вазият фақат “Манчестер Сити” қўлида эмаслигини айтди, бироқ топ-8 учун курашни давом эттиришнинг ягона йўли — ўз учрашувида албатта ғалаба қозониш.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида “Манчестер Сити” — “Галатасарай” ўйини 28 январь куни бўлиб ўтади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Читайте на сайте