World News in Uzbek

Роналду ва Фелиш етакчилигида «Ал-Наср» асосий таркибни эълон қилди

Душанба куни Саудия Арабистони Про-лигасида «Ал-Наср» ўз майдонида «Ал-Таавун»ни қабул қилади. Учрашув олдидан жамоанинг бошланғич таркиби маълум қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Наср»нинг асосий таркиби қуйидагича: Бенто, ал-Ганам, Симакан, Мартинес, ал-Нассер, ал-Ҳайбари, Брозович, Коман, Мане, Фелиш, Роналду.

Ўйин 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Беллашувдаги воқеалар ривожини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.

Агар «Ал-Наср» ғалаба қозонса, Про-лига жадвалида иккинчи ўринга кўтарилади ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан ортда қолаётган фарқни беш очкогача қисқартиради.

Читайте на сайте