World News in Uzbek

Фабрегаснинг "Комо"си Флоренцияда сенсация қилди: "Фиорентина" "аут"да

Италия кубоги 1/8 финал босқичида «Фиорентина» ўз майдонида «Комо»ни қабул қилди. «Артемио Франки»да чорак финал йўлланмаси учун кечган баҳсда мухлислар голни узоқ кутмади — ўйин тезда “қизиб кетди”.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Роберто Пикколи зарбаси аниқ чиқди ва мезбонлар ҳисобни очди. Стадиондаги муҳит шу заҳоти “Фиорентина бугун ишни тез ҳал қилади” деган кайфиятга кириб улгурди.

Лекин ажойиб мавсум ўтказаётган Сеск Фабрегас шогирдлари руҳан синмади. «Комо» ўзини йўқотмади, ҳужумда кескинликни оширди ва биринчи бўлимнинг 20-дақиқасида Серхи Роберто ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Шу голдан кейин ўйин сценарийси бутунлай ўзгарди: «Комо» ишонч топди, «Фиорентина» эса шошилинч қарорларга ўтиб қолди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар босимни янада кучайтирди. 60-дақиқада Нико Пас гол уриб, «Комо»ни олдинга олиб чиқди. «Фиорентина» вазиятни қутқариш учун олдинга кўпроқ чиқди, аммо бу ҳам орқа чизиқда бўшликлар қолдирди. Якунда 90+1-дақиқада Алваро Мората сўнгги нуқтани қўйди — 1:3.

Шу тариқа, «Фиорентина» Италия кубогидаги иштирокини 1/8 финалда якунлади. «Комо» эса катта қадам ташлаб, чорак финалга чиқди ва кейинги босқичда «Наполи»га қарши баҳс олиб боради.

Италия Кубоги 1/8 финал

«Фиорентина» — «Комо» 1:3
28 январ, «Артемио Франки»
Голлар: Роберто Пикколи (7) — Серхи Роберто (20), Нико Пас (60), Алваро Мората (90+1).

Читайте на сайте