World News in Uzbek

Эдинсон Кавани футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди

ПСЖ, “Манчестер Юнайтед” ва Уругвай миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эдинсон Кавани профессионал футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. 38 ёшли тўпурар бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Мен мамнун ҳолда кетаяпман. Ҳар бир машғулотда ҳам, ҳар бир учрашувда ҳам бор кучимни бердим. Футбол менга жуда кўп нарса берди. Фаолиятимда хатолар ҳам бўлди, тўғри қарорлар ҳам,” — дея ёзди Кавани.

У профессионал карьераси давомида жами 745 та ўйинда майдонга тушиб, 404 та гол урди ва 79 та голли узатмани амалга оширди.

Читайте на сайте