Goal рейтинги: Лионел Месси МЛСда яна биринчи ўринни эгаллади
Янги мавсум олдидан GOAL МЛСдаги энг кучли футболчиларнинг топ-25 рейтингини тузди ва биринчи ўринни яна бир бор Лионел Мессига берди. Шу билан “Интер Майами” етакчиси лигадаги асосий юлдуз мақомини сақлаб қолди — баҳслар бўлади, лекин лидер кимлиги ҳақида муаллифлар учун савол қолмаган, дейиш мумкин.
Иккинчи ўринга Томас Мюллер, учинчи поғонага эса Сон Ҳён Мин жойлаштирилди. Рейтингнинг ўзи ҳам мухлисбоп: бу ерда фақат “ном” эмас, форма, таъсир, жамоага берган фойда ва ўйиндаги вазн ҳам ҳисобга олингани айтилади.
Топ-10 рўйхат эса қуйидагича:
10. Сэм Серридж (Нэшвилл)
9. Себастьян Берхалтер (Ванкувер Уайткэпс)
8. Кристиан Ролдан (Сиэтл Саундерс)
7. Эвандер (Цинциннати)
6. Дени Буанга (Лос-Анжелес ФК)
5. Родриго Де Поль (Интер Майами)
4. Андерс Дрейер (Сан-Диего)
3. Сон Ҳён Мин (Лос-Анжелес ФК)
2. Томас Мюллер (Ванкувер Уайткэпс)
1. Лионел Месси (Интер Майами)
Қисқаси, МЛС бу мавсум олдидан жуда қизийди: юқори ўринларда бир вақтнинг ўзида “катта номлар” ҳам, лигада тез порлаган янги қаҳрамонлар ҳам бор. Лекин рейтингнинг устидаги ёзув ўзгармаган: Месси бор экан, “№1 ким?” деган савол кўп ҳолатда ўзига ўзи жавоб бўлиб қолаверади.