World News in Uzbek

The Athletic рейтингида Месси тарихдаги энг зўр деб топилди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic тузган футбол тарихидаги энг кучли 100 футболчи рейтинги фаол тарқалмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Рўйхатнинг илк ўнлиги қуйидагича кўриниш олган: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Альфредо ди Стефано, Франс Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишел Платини.

Бундай рейтингларни мутлақ холис тузиш мушкул экани сабабли, Reddit’да футбол ишқибозлари орасида баҳслар қизиб кетди. Айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеле нега фақат учинчи ўрин билан кифоялангани борасида эътироз билдирди.

Шунингдек, дарвозабонлар орасида афсона саналадиган Лев Яшин ушбу рейтингда 18-поғонадан жой олди.

Читайте на сайте