World News in Uzbek

Роналдунинг тўпурарлар пойгасидаги етакчилиги қўлдан кетмоқда

Криштиану Роналду ўйинларда иштирок этмай турган пайтда, унинг рақиблари тўпурарлар пойгасида суръатни оширмоқда. Аввалроқ португалиялик ҳужумчи гол уриш бўйича пешқадамликни «Ал-Аҳли» форварди Айвен Тонига бой берганди, энди эса «Ал-Кадисия» ҳужумчиси Хулиан Киньонес ҳам уни ортда қолдирди. Роналду ҳисобида ҳали ҳам 17 та гол бор, Тони 19, Киньонес эса 18 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли ҳужумчи ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкин. У Саудия Арабистони Суверен фонди «Ал-Ҳилол»га «Ал-Наср»дан кўра кўпроқ кўмак бераётгани, шу сабабли чемпионатда "ҳалол рақобат" ҳақида гапириш қийинлигини таъкидламоқда.

Читайте на сайте