World News in Uzbek

Александр Глеб «Арсенал»нинг Чемпионлар лигасидаги имконини баҳолади

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси, беларуслик Александр Глеб лондонликларнинг жорий Чемпионлар лигаси мавсумида бош совринга даъвогарлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Глебнинг айтишича, «канонирлар» турнирнинг умумий босқичини жуда юқори савияда ўтказди. Бироқ у ҳозирча мусобақада яққол битта фаворитни ажратиб кўрсатиш қийинлигини таъкидлади.

«Барча 1/8 финал иштирокчилари аниқ бўлгач, манзара равшанлашади. Лекин, албатта, собиқ клубим Чемпионлар лигасини ютса ёки ҳеч бўлмаганда финалгача етиб борса, хурсанд бўламан», — деди Глеб.

Шунингдек, у финалда ҳимояга ёпилиб оладиган жамоалар эмас, ҳужумкор футбол кўрсатадиган икки жамоани кўришни исташини қўшимча қилди.

Маълумот учун, «Арсенал» Чемпионлар лигасининг умумий босқичини 1-ўринда якунлаб, саккиз учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Янги форматда бундай натижага биринчи бўлиб эришган жамоа ҳам айнан «канонирлар» бўлди.

Читайте на сайте