Жонатан Та: етакчиликда асосийси намуна кўрсатиш, деди
"Бавария" ҳимоячиси Жонатан Та жамоада етакчи бўлиш нима эканини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Та'кидлашича, етакчиликнинг моҳияти баланд овозда буйруқ бериш ёки кимнидир койиш эмас, балки майдонда шахсий намуна билан ортдан эргаштиришдир. Унинг айтишича, аввало у ўз вазифаларини сифатли бажариши, марказий ҳимоядаги шерикларига кўрсатма бериб ёрдам бериши керак. Кейин бу қўллаб-қувватлаш қанот ҳимоячиларига, охир-оқибат эса бутун жамоага тарқалади. Энг муҳими, конструктив бўлиш, дея фикрини немис Sky нашри келтирди.
Жонатан Та "Бавария" сафида жами 34 та учрашув ўтказиб, 3 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлган.